Қирғизистон ФҲни узайтирмоқчи, Туркия маҳбусларни озод этади – коронавирусга оид энг сўнгги янгиликлар

Олам

m_oBGh3rmTfaQJnXe5yn3VfHWtiNMJyD

Дунё бўйича сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, коронавирусга чалинганлар сони  2 млн 19 320 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар инфекциядан 119 483 бемор вафот этди. Касалликдан 448 655 киши шифо топиб, тузалиб кетди.

Ўзбекистонда 13 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, COVID-19 билан 998 одам зарарланди. Беморларнинг 85 нафари шифо топиб, уйларига жавоб берилди. Афсуски, касаллик оқибатида уларнинг 4 нафари вафот этди. 

Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони кескин ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 13 апрелда 112 та янги инфекция фактлари аниқланди. Шунга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1091 нафарни ташкил этмоқда.

Қирғизистон ҳукумати фавқулодда ҳолатни, шунингдек, Ўш вилоятининг Бишкек, Наукат, Қорасув туманлари, Сузак тумани, Ўш ва Жалолободда фавқулодда ҳолатни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Республика тезкор штаб номидан берилган таклиф президент томонидан кўриб чиқилади. Ҳукуматдаги манбалар 15 апрелгача жорий этилган карантин камида икки ҳафта, яъни 30 апрелгача узайтирилишини айтишган.

АҚШда кеча, 13 апрель куни коронавирус ташхиси билан вафот этганлар сони 1509 кишига етди, дея маълум қилди Жонс Хопкинс университети ўз ҳисоб-китобларига асосланиб. 10 апрель куни касаллик сабаб оламдан ўтганлар сони олдинги кунларга нисбатан 2,1 мингдан ошди ва шундан сўнг бу кўрсаткич пасайишда давом этмоқда.

Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга яқин маҳбусни вақтинча озод қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси ва миллий ҳаракат партияси томонидан киритилган қонун ҳужжатларига кўра, жазо колонияларида жазо муддатини ўтаётган кичик жиноятлар учун судланганлар вақтинча қамоқдан озод қилинади. Улар 31 майгача озодликка чиқарилади, шундан кейин улар уй шароитида ўз жазоларини ўташда давом этади.

Янги Зеландия расмийлари мамлакатда коронавирус тарқалиши фонида учинчи марта фавқулодда ҳолат режимини узайтирди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги хабар бермоқда. Фавқулодда ҳолат 25 март куни киритилди ва икки марта - 30 март ва 6 апрелда қайта узайтирилди.

Жаҳоннинг бошқа давлатларида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда: Хитойда сзнгги суткада 89 нафар одам коронавирусга чалинди. Мексикада беморлар сони 5000 дан ошиб кетди. Жанубий Кореяда эса бу кўрсаткич 10 564 нафарни ташкил этмоқда. Москвада 14 апрель ҳолатига кўра, 13 бемор вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг