Қирғизистон элчиси КХШТ сабаб Россия ТИВга чақирилди
Олам
−
11 Октябрь 2022
6845Қирғизистоннинг Москвадаги элчиси Гулнора Клара Самат кеча, 10 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳарбий машғулотларида қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги хабарлар фонида элчи Россия ТИВга чақирилган. Муҳокама мавзуларидан бири КХШТ доирасидаги ўзаро муносабатлар экани кўрсатилган.
“Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларга оид долзарб масалалар, КХШТ бўйича ҳамкорлик, шунингдек, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва “Марказий Осиё+РФ” саммити доирасидаги юқори ва олий даражадаги бўлғуси музокаралар ҳақида очиқча суҳбат бўлиб ўтди. Томонлар Россия ва Қирғизистон ўртасидаги алоқаларнинг иттифоқчилик хусусиятига содиқлигини тасдиқлади, бунинг долзарблиги эса бугунги мураккаб геосиёсий муҳит шароитида ошиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги 10-14 октябрь кунлари Сербия, Сурия, Мўғулистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан кузатувчилар иштирокида ўтказилиши керак бўлган КХШТ тинчликпарвар кучлари иштирокидаги “Мустаҳкам биродарлик-2022” машғулотларини бекор қилди. Ўқув машғулотлари Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь