Қирғизистон Бош вазирлигига асосий номзод маълум бўлди 

Олам

image

Қирғизистон парламентида кўпчилик ўринга эга коалиция Ҳисоб палатаси раиси Улукбек Мариповни Бош вазир лавозимига кўрсатишни тасдиқлади. Бу ҳақда қонун чиқарувчи орган матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 

"Бугун парламент кўпчилик коалицияси "Республика-Ата Журт" фракциясининг Мариповни Бош вазирликка номзод сифатида кўрсатиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади", дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Таькидланишича, коалиция Ҳукумат таркиби ва тузилиши лойиҳаларини ҳам маъқуллаган. 

Маълумотларга кўра, коалиция йиғилишига Марипов ҳеч қандай дастурсиз ташриф буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими ўтказилган ва ўша кундан эътиборан у расман Президент лавозимида иш бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Улукбек Марипов

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар