Қирғизистон 2024 йилда қанча олтин экспорт қилгани айтилди
Олам
−
17 Январь
27742024 йилнинг январь-ноябрь ойлари оралиғида Қирғизистон 1,26 миллиард долларлик 16,1 тонна олтин экспорт қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
Статистик маълумотларга кўра, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан оғирлиги бўйича 4 фоизга ва қиймати бўйича 30 фоизга кўп, яъни 972 миллион долларлик 15,4 тонна экспорт қилинган.
Бу даврда олтин сотиб олиш бўйича Буюк Британия етакчи бўлди. Қиролликка олтин экспорти умумий ҳажмнинг 82 фоизини ташкил этади – 13,3 тонна олтин 1 миллиард доллардан ортиққа харид қилинган.
Ўтган йил бошида Қирғизистон Хитойга фаол равишда олтин экспорт қилган. Кейин Буюк Британия сотиб олишни давом эттирди ва БАА, Хитой ва Швейцарияга олтин экспорти тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг март ойи охирида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи бўлди ва шу ойда 11 тонна қимматбаҳо металл сотганди. Ўн ой ичида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 54,36 миллиард долларни ташкил этди. Октябрь ойининг ўзида Ўзбекистон 833,4 миллион долларлик олтин сотди.
LiveБарчаси