Қирғизистон 11 йил аввал инқилоб билан тугаган бошқарув шаклига қайтди

Олам 10105
image

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 2021 йил 10 январда Қирғизистон Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича ўтказилган референдум натижалари тўғрисидаги протоколни тасдиқлади.

МСК маълумотига кўра, 81,49 фоиз сайловчилар бошқарувнинг “Президентлик республикаси” шаклини маъқул кўрган.

“Парламент республикаси” вариантини овоз беришда қатнашганларнинг 10,91 фоиз қўллаб-қувватлаган. 4,47 фоиз референдум иштирокчилари барчасига қарши бўлган.

Шу тариқа, МСК 10 январь куни ўтказилган референдум бўйича мамлакат бошқарувнинг “Президентлик республикаси” шаклига ўтди.

Маълумот учун, 1991-2010 йилларда Қирғизистонда бошқарувнинг президентлик шакли амал қилган. Аммо иккита халқ инқилобидан кейин 2010 йилда мамлакатда конституцион ислоҳот ўтказилиб, бошқарувнинг парламент тизими танланган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат янги бошқарув шаклига ўтганидан кейин уни биринчи бўлиб сайланган Президент Садир Жапаров бошқаради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 506
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×