Қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларда қанча одам ҳалок бўлгани айтилди

Олам

image

Тожикистон билан чегарадаги қуролли тўқнашувда жароҳатланган қирғизистонлик ҳарбийлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Сўнгги маълумотларга кўра, 18 нафар Қирғизистон ҳарбийси жароҳатланган”, дейилади хабарда. Вазирлик жароҳатганларнинг ҳолати ва оғирлиги ҳақида бир кун ичида маълумот беришини айтган.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, Қирғизистоннинг Дўстуқ қишлоғида яшовчи 15 ёшли қиз Элзада Маннонова шрапнел жароҳатидан вафот этган. Бу маълумотни қизнинг отаси Малик Маннанов ҳам тасдиқлаган

Қирғиз ҳарбийлари билан тўқнашувларда  Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистон билан чегарадаги яна бир қанча ҳудудларни ўққа тута бошлади. Шундан сўнг, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари музокаралар ўтказди ва унинг давомида чегаранинг умумий участкасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Икки давлат чегарасида вазият 14 сентябрь куни кескинлашган. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чегарачилари чоршанба куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Баши ҳудудидаги чегара ҳудудига кириб, “жанговар позицияларини эгаллаган”. Қирғизистон ҳарбийларининг ҳудудни тарк этиш талабига жавобан Тожикистон чегарачилари ўт очган, шундан сўнг отишма бошланган. Орадан бир неча соат ўтиб, Боткен вилоятининг Как-Сай ва Паски-Ариқ туманларида ҳам қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Кечқурун отишмалар тўхтаган, қирғиз томони икки нафар ҳарбий хизматчи ва уч нафар тинч аҳоли вакиллари яралангани ҳақида хабар берган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг