Қирғиз чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул ундираётгани ростми?
Жамият
−
15 Февраль 2023
12004Қирғизистондаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида қирғизистонлик чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан ноқонуний тарзда пул урдираётгани айтилди. Бу ҳақда қирғизистонлик блогер Шоҳруҳ Соипов хабар берди.
Қайд этилишича, Шоҳруҳ Соипов Ўзбекистонга қайтиш учун “Дўстлик” чегара бекатига йул олган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашган. Йўловчиларга кўра, чегарада Қирғизистон чегарачиларининг ўзбекистонликлардан очиқчасига пул талаб қилиши одатий ҳол.
“Чегарачи мендан пул сўради, 100 сом берсам, мушт туширди. Декларация тўлдириришим кераклигини айтди. Муҳр босаётган ходимнинг олдига борсам, чеккада кутиб туришимни айтди. Кейин мени қайта чақириб, бошлиғининг олдига бориб келишимни айтди. Эшикни олдида турган одам бошлиғи экан.
Борсам, 1000 қирғиз соми бер, деди. Мен бундай пулим йуқлигини ва 200 сом пулим борлигини айтдим. Кейин у 500 сом беришимни сўради. Пулимни майдалаб келиб, бердим. Шундан сўнг қўйиб юборишди. Бу ерда жуда калака қилишаркан. Ҳаммамиз мусулмонмиз-ку, жа-а-а бунақа қилиш шарт эмас-ку”, деган ўзбекистонликлардан бири.
Яна бир йўловчининг айтишича, чегарачилар ҳаммадан ҳар хил маблағ сўрайди.
“Чегарадан ўтаётганимизда бир ўзбек акадан ҳам пул сўрашди. У ёнида пули йўқлиги, акаси ҳозиргина чегарадан ўтиб кетганини айтди. Нега ёлғон гапиряпсан, деб уни урди, ҳамма кўрди. Кейин ичкарига кирдик. У ерда Россия фуқаролигини олган бошқа бир ўзбекистонликка ҳам шундай муомала қилди. Нега ўзбек бўла туриб, Россия фуқаролиги билан кириб келяпсан, деб ундан ҳам яхшигина пул олди”, дейди Истанбулдан Ўшга қўниб, Ўзбекистонга қайтаётган фуқаро.
Шунингдек, у чегарачилар унинг ўзидан ҳам 50 минг ўзбек сўми сўраган, у эса 5 доллар бериб, чегарадан ўтиб кетган.
“Уларга пулни очиқчасига бера олмайсиз. Улар пулни паспорт ичига солишни сўрайди. “Паспортда пул бўлмаса, депортинг бор экан”, деб кўз қисиб қўйишяпти. Кейин “наглый” “50 минг берсанг ўтасан”, деб айтди”, дейди Туркиядан қайтган ўзбекистонлик йигит.
Бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Шоҳруҳ Соипов ўзи ҳам Қирғизистон чегарачилари назорат-ўтказиш пунктида навбатда турган ва Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилиб олинаётганига гувоҳ бўлган.
LiveБарчаси