Қидирувдаги шахс Тошкентда ушланди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 7006
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бугун, 13 октябрь куни соат 01:20 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон ЙПХ инспектори сержант Д. Шомуродов томонидан Қатортол кўчасида Damas русумли автомашина тўхтатилган. Ҳужжатлари текширилиши давомида ҳайдовчи – 2001 йилда туғилган М.О.нинг ўзини тутиши ходимларда шубҳа уйғотган.
Унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилгани маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.О. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жиноят содир этган ва қидирувда бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда ушланганди.