Қибрайда “заправка” ёниб кетгани ростми? ФВВ муносабат билдирди
Жамият
−
07 Декабрь 2022
6684Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Ўнқўрғон АЁҚШда 6 декабрь куни ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
“Кеча, 6 декабрь куни соат 13:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги автомобилларга газ қуйиш шахобчаларидан бирининг ҳудудида электр кабелларида қисқа туташув содир бўлган. ФВ бўлимига ҳеч қандай хабар келиб тушмаган”, дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Вазият туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилардан бирининг видеоси тарқалган эди. Унда ҳайдовчи АЁҚШда ёнғин чиққани, навбатда турган автомобиллар чиқиб кетолмаётганини баён этиб, ёнғин чиққан жойни кўрсатишга уринган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси