Қибрайдаги икки кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жамият

image

21 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги хонадонда газ портлагани, оқибатда 2 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 23 ноябрь куни ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг