Қибрайда Буюк Британиянинг нуфузли университети филиали очилади

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 ноябрь куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда масъул идораларга топшириқ берган. 

Мутасаддиларга яқин беш йилда маҳаллий оригинал дори воситалари сонини камида 100 тага етказиш ҳамда саноат усулида ишлаб чиқариш, шу мақсадда корхоналар ва илмий текшириш институтлари ҳамкорлигида Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган. Замон талабига мос кадрлар тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган. 

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги турдаги маҳсулотлар рўйхатини шакллантириб, Ҳиндистон, Россия, Украина, Хитой, Венгрия, Болгария ва Словакиянинг йирик фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Йиғилишда сўнгги икки йилда 41 та янги фармацевтика корхонаси ташкил этилиб, жами корхоналар сони 191 тага етгани, жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилгига нисбатан 1,5 баробарга ўсгани айтилди. 

Фармацевтикага ихтисослашган 8 та эркин иқтисодий зонада қиймати 84 миллион долларлик 18 та янги қувват ишга туширилиб, 600 турдаги дорилар ва 50 дан ортиқ тиббий буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани қайд этилди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Фармацевтика тармоғи

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар