Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Жамият

image

Тошкент вилояти Қибрай туманида 2 гектар ерни 1 миллион долларга сотмоқчи бўлган икки нафар фуқаро қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро мазкур туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги  2 гектар ер майдонини харидорга 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тергов олди суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, мазкур ер майдони 2018 йил Қибрай тумани ҳокимининг тегишли қарори билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун Тошкент шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқарога ажратиб берилган бўлиб, лекин бунга қадар ушбу манзилда бирорта амалий иш қилинмаган. 

Ҳозирда мазкур ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг