Қибрай тумани ҳокимлиги собиқ мулозимларининг фирибгарлиги аниқланди

3-саҳифа 6992
image

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимлиги собиқ ходимларининг фиригарлик жинояти аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 август куни ИИВга фуқаро Я.Н. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи “Абдурашид” ва “Ориф” исмли шахслар ҳокимият томонидан уларга 49 йилга ижарага берилган 7 гектар ер майдонини сотиб, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали Я.Н. номига расмийлаштириб беришга ваъда бериб, эвазига 225 000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган. Мурожаатчи уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йил 18 август куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 19-мавзедаги “Қариялар оромгоҳи” олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.О. ариза муаллифи Н.Якубовадан талаб қилинган 225 000 АҚШ долларидан 5 000 долларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.

А.О. билан олиб борилган суриштирув ишлар давомида у аризачи Я.Н.дан олган 5.000 долларни ер эгаси Т.Р.га бериши кераклигини билдиргани сабабли тезкор тадбир давом эттирилиб, 19 август куни 2011-2018 йиллар Қибрай туман ҳокимиятида масъул лавозимларда ишлаган Т.Р. ва А.М. Қибрай тумани, Ўткир маҳалласида А.О.дан 5.000 долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 19 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан А.О., Т.Р. ва А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 223
Рейтинг: 3.1
t
×