Қазилма бойликларни қазиб олувчиларни солиққа тортишнинг янги тизими ишлаб чиқилди
Жамият
−
29 Октябрь 2021
3131Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасининг “Ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солишни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.
Қонун лойиҳасининг мақсади ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартибини янада такомиллаштириш ҳисобланади. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинади.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи моддалардан иборат, хусусан:
1) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи тўловчилари ҳисобланган чет эл инвестициялари ишторикидаги корхоналар солиқ солиш мақсадида солиқ ҳисобини АҚШ долларида ҳисоблаш усулида юритиш ҳуқуқини бериш;
2) янги нефть ва газ қудуқларини, саноат усулида фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида, кейинги уч йилда мазкур кудукларга нисбатан белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизига камайтирилган ставкасини қўллаш;
3) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмаслиги;
4) XVIII бўлим. “Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ” янги таҳрирда баён этилмоқда ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибини такомиллаштиришни назарда тутади. Ҳусусан қуйидагилар:
а) солиқ солиш объекти сифатида қазиб олинадиган (ажратиб олинадиган) фойдали қазилмалар ҳажмини белгилаш тартиби аниқлаштирилмоқда, бу еса солиқ солиш объектини камайтиради;
б) солиқ солинадиган база учун уни белгилашнинг хусусиятлари жорий этилмоқда:
• нефть ва табиий газни ишлаб чиқаришда, уларни солиқ тўловчининг ўзи қайта ишлаган ҳолатда ёки қайтариш шарти асосида;
• Қимматбаҳо металлар бозори London Ассоциациясида ёки London металл биржасида котировка қилинадиган металларнинг айрим турларини қазиб олиш (ажратиб олиш) пайтида. Шу билан бирга, ушбу металлар учун солиқ базасини ўртача арифметик биржа баҳосинидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш таклиф этилади;
в) юридик шахслар учун солиқ даври учун жорий календар йил ўрнига чорак этиб белгилаш таклиф этилади;
д) солиқ ҳисоботларини топширишнинг охирги муддати – юридик шахслар учун йил якунлари асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай белгиланади, яъни 20-январгача мос равишда солиқ ушбу муддатга қадар тўланади.
5) Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рента солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи янги “Фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғи” XVIII1 бўлими билан тўлдирилмоқда.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рента солиғи углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металларни янги конлар учун қазиб олиш (ажратиб олиш) билан шуғулланувчи юридик шахслар учун жорий этилади (2021-йил 1-сентябрдан кейин олинган лицензия майдонларига нисбатан).
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рента солиғининг жорий этилиши ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг паст ставкалари билан биргаликда:
• инвесторларга барча капитал харажатлари ва инвестициялар бўйича талаб этилган даромадлиликни қоплаш (қазиб олиш бошланганидан юқори солиқ ставкалари қўлламаган ҳолда);
• фойдали қазилмалар миқдори кам бўлган конларнинг ривожланишини таъминлаш (фойдали қазилма бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини камайтириб, уларнинг рентабеллигини таъминлаш орқали).
Лойиҳага кўра, нархларнинг ошиши ва (ёки) рентабелликнинг ошиши туфайли олинган қўшимча даромад давлат ва инвесторлар ўртасида тақсимланади.
LiveБарчаси