Қайта тикланувчи энергиянинг глобал қуввати рекорд даражада ўсди
Олам
−
25 Март 2023
5115Дунё бўйича 2022 йилда қайта тикланувчи энергия захираси рекорд даражада ўсди, бироқ иқлим исишини чеклаш учун жорий қувват уч баравар оширилиши керак. Бу ҳақда Халқаро қайта тикланувчи энергия агентлиги (IRENA) хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йил қайта тикланувчи энергиянинг глобал ишлаб чиқариш қуввати 3372 гигаваттни ташкил этган ҳамда бу миқдор қайта тикланувчи энергия захирасини рекорд даражада — 295 гигаваттга ёки 9,6 фоизга оширган. Шунингдек, 2022 йилда қўшилган барча қувватнинг 83 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан ишлаб чиқарилган.
IRENA бош директори Франческо Ла Камеранинг айтишича, давом этаётган энергия инқирози шароитида 2022 йил қайта тикланувчи энергия қувватининг ошиши қайд этилган. Шунга қарамай, 2030 йилга бориб глобал исишни 1,5 даражага чеклаш учун ушбу миқдор яна 3 бараварга оширилиши зарур.
Ўтган йил давомида қўшилган қайта тикланувчи энергия захираларининг деярли ярми Осиё ҳиссасига тўғри келади. Қитъа давлатларидан Хитой энг кўп қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарган — 141 гигаватт.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси