Қайта тикланган “Шунқорлар”. “Ватанпарвар”да ОАВ ходимлари учун мусобақа ўтказилди

Спорт

шаблон лого копия

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарар” ташкилоти томонидан салкам 30 йилдан бери авто-мототранспорт воситалари учун ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида “А”, “Б”, “БC”, “D” ва “E” тоифалари бўйича йилига 120-130 минг нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномалари тақдим этилади. 

Бугун, 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Ватанпарвар” ташкилотида матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни (27 июнь) муносабати билан пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида ташкилот марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров иштирокида брифинг ташкил этилди. Полковник Ботировнинг таъкидлашича, марказий кенгаш томонидан номаълум сабабларга кўра ўтказилмай келаётган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари қайта тикланган. 

Шунингдек, ташкилот тизимида қўлга ўргатилаётган хизматчи итлар иштирокида намойиш ташкил этилди. Айтиш мумкинки, хизматчи итлар махсус кинологлар томонидан тайёрланмоқда.

Брифингдан сўнг журналистлар ва блогерлар ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича  мусобақа ташкил этилди. Эркаклар ва аёллар тоифасида ташкил этилган кичик турнирда Низомжон Исломов ва Шафоат Толибжонова ғолибликни қўлга киритди.

“1991 йилнинг 23 ноябридан буён фаолият юритувчи ташкилот тизимида автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, авиамодел, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турлари ҳамда янги ташкил этилган денгиз кўпкураши, хизматчи итлар ва ҳарбий амалий кўпкураш спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, доимий равишда ёшлар жалб қилиб келинади. 

Ҳозирда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан 10 мингга яқин спорт соҳасига қизиқувчи 10 мингга яқин ёшларни қамраб олинган. Бундан ташқари, тасарруфида парашют спорти бўйича жами 7 та спорт секциялари мавжуд бўлиб, уларда 117 нафар спортчи шуғулланади. Ҳар йили 50 дан ортиқ спорт мусобақалари ташкил этилади”, дейди ташкилот марказий кенгаши раиси, полковник Ҳусан Ботиров.

Ҳусан Ботиров республика бўйлаб “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги авто-мототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиётган “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари сони 8612 нафарга етганини маълум қилди.

“Ватанпарвар” — мудофаага кўмаклашувчи ташкилот бўлгани боис Қуролли кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар, балки Ўзбекистондаги барча тегишли муассасалар билан ҳамкорлик қилнади. Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика миқёсида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ўқув масканлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида 2482 та маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилган. 

Кўриниб турибдики, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фақат ҳайдовчилик гувоҳномалари тарқатиш учунгина фаолият юритмайди.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг