Қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етказилгани аниқланди 

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги қайта очилган Миллий боғ ҳудудидаги дарахтларга шикаст етказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вазиятга муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат юзасидан экология қўмитаси раҳбарияти иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси масъуллари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, боғ маъмурияти иштирокида жойига чиқиб тезкор ўрганилган. 

Ҳудуддаги мавжуд дарахтлар хатловдан ўтказилганда уларнинг айримларига қурилиш-таъмирлаш ишлари оқибатида қисман шикаст етказилгани аниқланган.

“Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ва Ботаника институти илмий ходимлари жалб этилиб, дарахтларни парвариш ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. 

Айни пайтда Давлат экология қўмитаси ходимлари томонидан ҳудуддаги қисман шикастланган дарахтларни агротехник тадбирлар асосида парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда. 

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Миллий боғ қайта очилди. Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев боғда амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг