Қайси вилоят аҳолиси коронавирусга қарши энг кўп эмланмоқда?
Жамият
−
29 Апрель 2021
4869Кеча, 28 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 46 317 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 646 696 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 88320 нафар;
- Наманган вилоятида 66690 нафар;
- Самарқанд вилоятида 63784 нафар;
- Андижон вилоятида 63012 нафарни ташкил қилмоқда.
28 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (7446 нафар);
- Андижон вилояти (4986 нафар);
- Тошкент вилояти (4532 нафар);
- Наманган вилояти (4415 нафар);
- Сурхондарё вилояти (4138 нафар) банд қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь