Қайси вилоят носоз аттракционлар бўйича етакчи?

Жамият

image

Энг кўп талабга жавоб бермайдиган аттракционлар Андижон вилоятида аниқланди. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хабарида сўз боради

Қайд этилишича, 2019-2021-йилларда ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 143 та маданият ва истироҳат боғлари ҳамда 1879 та аттракцион мавжуд.

Қўмита томонидан мавжуд аттракционларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши ўрганилганида 582 та носоз, 738 та таъмирталаб ва 175 та қўлбола аттракцион аниқланган.

Техник ҳолати норматив талабларга жавоб бермайдиган аттракционларнинг аксар қисми Андижон (241 та), Наманган (229 та), Фарғона (229 та), Самарқанд (145 та) ва Сурхондарё (137 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

“Сўнгги пайтларда аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг кўпайишига аттракцион эгаларининг беписандлиги ва уларни ўрнатишда махсус ихтисослашган ташкилотларнинг жалб қилинмагани сабаб бўлган. Бугунги кунга келиб, кўрилган чоралар натижасида хавфсизлик талабларига жавоб берувчи аттракционлар бўйича кўрсаткич 20,5 фоиздан 53,1 фоизга етди.”, дейилади хабарда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг