Қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олиши маълум бўлди
Жамият
−
30 Октябрь 2022
537262022 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил январь-сентябрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичлари банк, суғурта, лизинг, кредит соҳаларига тўғри келган. Мазкур соҳалардаги ўртача ойлик иш ҳаққи 9,73 млн сўми ташкил этган.
Кейинги ўринларда эса ахборот ва алоқа соҳаси (6,97 млн сўм), шунингдек, ташиш, сақлаш соҳаси (4,85 млн сўм) ва саноат соҳаси (4,70 млн сўм) қайд этилган.
Энг қуйи поғоналарни эса таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари эгаллаган. Таълим соҳасидаги ўртача ойлик миқдори 2,59 млн сўмни ташкил этган бўлса, соғлиқни сақлаш ва ижтимой хизматлар соҳасида ходимлар 2,51 млн сўм маош олади.
LiveБарчаси