Қайси давлатлар пандемиядан биринчи қутулиши башорат қилинди
Олам
−
04 Ноябрь 2021
15464АҚШ, Буюк Британия, Португалия ва Ҳиндистон келаси йилда пандемиядан чиқиши мумкин. “Reuters” агентлиги таниқли эпидемиологлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосланиб, шундай прогнозни эълон қилди.
Олимларнинг фикрига кўра, қайд этилган мамлакатлар коронавирусга қарши эмланиш ва касалликка чалинганларда ҳосил бўлган табиий иммунитетнинг ўзига хос комбинациясига эга бўлади. Бу давлатларда COVID яна бир мавсумий касалликка айланиши мумкин.
“Бугундан 2022 йил охиригача, биз ушбу вирус устидан назоратни қўлга киритишга, касалликнинг оғир шаклига чалиниш камайишига ва ўлим сезиларли даражада қисқаришига эришишга ишонамиз”, деган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош эпидемиологи Мария Ван Керкхов.
Шу билан бирга, мутахассислар COVID-19 коронавируси узоқ йиллар давомида дунё аҳолиси ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Олимларнинг бир қисми у қизамиқ каби ҳаракат қилади: эмлаш даражаси паст бўлган давлатларда эпидемияларни келтириб чиқаради, деган фикрда. Бошқасига кўра, COVID-19 кўпроқ гриппга ўхшайди.
“Ҳеч ким, баъзилар айтганидек, “қиёмат сценарийси”ни бутунлай инкор этмади, бунда вирус қийинчилик билан қўлга киритилган иммунитетга ён бериш даражасигача мутацияга учрайди”, деган мутахассислар энг ёмон сценарий ҳақида.