Қайси давлат ўзбек анори ва хурмосининг энг катта харидори экани маълум қилинди

Бу қизиқ

image

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон жами 1 млрд долларли мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Шунингдек, ўтган 11 ой давомида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар рўйхати тақдим қилинди. Унга кўра, энг кўп ўзбек меваси Қозоғистонга сотилган бўлиб, умумий ҳажми 606,6 тоннани ташкил қилган. Кейинги ўринларда эса 512,5 минг тонна Россияга, 146 минг тонна Қирғизистонга сотув жараёни амалга ошган.

Харидорбоп мевалар: анор ва хурмо экспорти 2022 йилнинг 11 ойида сезиларли даражада ўсган. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 17,3 млн долларга тенг бўлган 18,1 минг тонна анор экспорт қилган. Шу жумладан, Россия 9,9 минг тонна миқдорида Ўзбекистоннинг анор мевасига бўлган энг катта харидни амалга оширган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 43,4 млн долларга тенг 71,6 минг тонна хурмо маҳсулотини экспорт қилди. Бу 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,8 минг тоннага кўпайганини кўриш мумкин. Хурмо экспортининг энг катта ҳажми ҳам Россия давлатига  –  40,8 минг тонна миқдорида сотилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made