Қайси бурж вакиллари кечирим сўрашни ўзларига ор деб билади?

Бу қизиқ 14546
image

Ёзувчи ва астрология бўйича мутахассис Кристина Шенвальд қайси бурж эгалари кечирим сўрашни ёқтирмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Бу тўғрисида “Your Tango” хабар бермоқда.

“Ким узр сўрашни заифлик аломати сифатида кўрса, у қаттиқ янглишган бўлади. Мағрурлик яхши фазилат, лекин у биринчи ўринга чиқса, бу сизнинг шахсий ўсишингизга халақит бериши ва муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, дея таъкидлайди у.

Кристинанинг фикрича, қайсар одамлардан кечирим сўраш, айниқса, қийин. Чунки улар ўз кучларини қадрлашади. Кўп ҳолатларда, барча улардан узр сўраши керак, деб ҳисоблашади ва бунга қаттиқ ишонишади.

Қовға буржи остида туғилганлар ўз хатоларини тан олиш ва бу ҳақида гапиришни истамайди, чунки бунга уларнинг ғурури йўл қўймайди. Бундай лаҳзаларда улар ўзини "иккинчи даражали" шахс сифатида ҳис қилади. Бу эса улар учун ўта ёқимсиздир.

Чаён буржи соҳиблари ҳам узр сўрашни ўзларига эп кўрмайди. Кристина Шенвальднинг фикрича, улар жуда ҳиссиётли ва сезгир бўлади. Шунинг учун улар кимдир бу фазилатларидан фойдаланишни ва кутилмаганда зарба беришини истамайди. Ушбу бурж остида туғилганлар ҳар доим айбловлардан қочиш йўлларини топади. Улар шундай йўл тутишади-ки, бунинг учун ўзлари эмас, балки биров айбдор бўлиб қолади.

Балиқлар учун кечирим сўраш, улар учун ёмон ва даҳшатли. Гап уларнинг кечирим сўрашни исташмаганларида эмас, балки бу ҳолат уларни ҳимоясиз вазиятга солиб қўйишидадир. Балиқлар учун энг яхши ҳимоя — барча нарса ўз-ўзидан ҳал бўлишига умид қилиш: шунда ҳеч ким азоб чекмайди, айниқса, улар.

Паризод буржида туғилганлар ўта талабчанг. Шунинг учун улар ўз хатолари учун ҳам узр сўрашни истамайди. Гарчи бу нарса уларга кейинчалик азоб берса ҳам.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 506
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×