Қайси ҳудудда хорижликлар билан қуда-анда бўлиш кўпроқ учраяпти?
Жамият
−
01 Декабрь 2022
10349Жорий йилнинг январь – октябрь ойларида 233 559 та никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 10 ой давомида 233 559 та никоҳ қайд этилган бўлса, шундан 1900 таси хорижий давлатлар фуқаролари ўртасида бўлган.
Республика фуқароларидан 762 нафар эркаклар ва 1138 нафар аёллар хорижий давлатлар фуқаролари билан никоҳланган.
Хорижий давлатлар фуқаролари билан қайд этилган никоҳлар сони ҳудудлар кесимида:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 41 та;
• Андижон вилояти – 146 та;
• Бухоро вилояти – 56 та;
• Жиззах вилояти – 36 та;
• Қашқадарё вилояти – 47 та;
• Навоий вилояти – 37 та;
• Наманган вилояти – 63 та;
• Самарқанд вилояти – 231 та;
• Сурхондарё вилояти – 99 та;
• Сирдарё вилояти – 72 та;
• Тошкент вилояти – 266 та;
• Фарғона вилояти – 139 та;
• Хоразм вилояти – 30 та;
• Тошкент шаҳри – 637 та.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь