Қайроққум сув омбори 15 йилда илк бор музлаб қолди

Олам

image

Тожикистоннинг шимолида жойлашган Қайроққум сув омбори музлаб қолди. Бу ҳақда “Мир24” сайти хабар берди.

Таъкидланишича, бундай ходиса охирги марта 15 йил олдин содир бўлган. Одатда бу вақтда Қайроққум сув омбори қирғоқларини тўлқинлар ювиб турар эди. Ҳозир эса бу жой музга айланган. Ҳаво ҳарорати -5 даражагача пасайган. Аёзли кунларда Тожикистоннинг баланд тоғларидаги деярли барча кўллар музлаб қолган.

“Ҳисор шаҳри ва Мўминобод тумани ҳудудида муз устида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани учун 4 нафар бола ҳалок бўлди. Энг каттаси етти ёшда эди. Бундан ташқари, ўтган кунларда мамлакат ҳудудида тош қулаши қайд этилган. Рушон тумани ҳудудида бундай қорли об-ҳаво қор кўчкилари ва тошларнинг тушишига олиб келади”, дейди Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги фуқаролик мудофааси Матбуот маркази раҳбари Умеда Юсуфий.

Шунингдек, бу ҳудудда январь ойи охирида сезиларли исиш кутилмоқда. Январь ойи Тожикистонда энг совуқ ой ҳисобланади. Охирги 10 йил ичида бу кунларда ўртача ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made