Қаерда, ким томонидан заргарлик марказлари очилиши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу қарор билан тасдиқланган Жадвалга “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга тайёрланган асосланган таклифларига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жадвални амалга ошириш доирасида:

• хўжалик юритувчи субъектлари билан бирга заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган жараённи тўлиқ ўз ичига олувчи замонавий заргарлик марказларини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш бўйича комплекс ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи тармоқ жадвалларининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

• заргарлик марказларини асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилаётган ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштиришни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан бирга фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан ташаббускорларга заргарлик марказларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда “нол” харид қийматида сотилишини таъминлайди.

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, улар томонидан жалб қилинган кредитлар ёки қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар заргарлик марказлари фаолиятини ташкил этиш ва уларни жойлаштириш учун бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек, зарур ташқи инфратузилмани ўтказиш ишларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги заргарлик марказларини қуришда лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан белгиланган тартибда ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилиши юзасидан тегишли қурилиш-архитектура давлат назорати ўрнатилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ташкил этилаётган заргарлик марказлари ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларга белгиланган тартибда уланишини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

• “Ўзбекзаргарсаноати” ва “Ҳунарманд” уюшмалари билан биргаликда заргарлик марказларининг республикада ўтказиладиган халқ амалий санъати халқаро фестивалларида тизимли равишда иштирок этишини;


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ташаббускорлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторингни таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Замонавий заргарлик марказлари

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар