Қатарда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги “узоқ муддатли сулҳ” бўйича музокара ўтказилди

Олам

image

Қатарда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги янги "узоқ муддатли сулҳ" келишувини муҳокама қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Исроил давлат телевидениеси хабар берди. 

Айтилишича, Доҳада бўлиб ўтган йиғилишда Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний, Исроилнинг “Моссад” Ташқи разведка хизмати раҳбари Давид Барнеа, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс ва Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Комил иштирок этган.

Учрашувда “узоқ муддатли сулҳ” ва Тель-Авив томонидан фаластинлик маҳбусларни озод қилиниши эвазига барча исроиллик маҳбусларни, шу жумладан эркаклар ва ҳарбий хизматчиларни қўйиб юбориш муҳокама қилинган.

“Моссад” раҳбари Барнеанинг Доҳа музокаралари тафсилотлари ҳақида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга маълумот бергани қайд этилган.

ҲАМАС янги келишувнинг умумий қоидаларини маъқуллагани ва “тўлиқ сулҳ” тузиш истагини билдиргани хабар қилинган, бироқ Исроил буни аллақачон рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Ғазода ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш бўйича келишув 24 ноябрь куни эрталаб кучга кирганди. Дастлабки келишувга кўра, 4 кун давомида ҲАМАС гаровдаги 50 нафар исроилликни, Исроил эса қамоқдаги 150 нафар фаластинликни озод қилиши керак эди. 27 ноябрь куни томонлар сулҳни яна икки кунга узайтиришга келишиб олганини маълум қилди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдагилар орасидан яна 20 нафар аёл ва болани озод қилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made