Қатар Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга етиб келди

Жамият

image

Аввалроқ Қатар Ташқи ишлар вазири илк бор Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 9 июнь куни Тошкентга Қатар Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Тадбирларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Қатар пойтахти Доҳага амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг