Қатар шайхи “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш таклифи билан чиқди
Спорт
−
18 Февраль 2023
6433Қатар шайхи Жассим Бин Ҳамад ал-Таний кеча, 17 февраль куни “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш учун 5 миллиард фунт стерлинг (тахминан 6 млрд доллар)гача бўлган таклиф билан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Шайх Жассим ўзининг расмий мурожаатини “Манчестер Юнайтед”нинг таклифлар бўйича назоратчилари - АҚШда жойлашган “Raine Group” компаниясига билдирган. Баёнотда Шайх Жассим клубни майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам аввалги шон-шуҳратига қайтаришни режалаштиргани келтириб ўтилган. У, шунингдек, клубни тўлиқ қарздорлик ҳолатидан олиб чиқишга ваъда берган. Шайх Жассим “Nine Two” жамғармаси орқали машғулотлар маркази, стадион ва инфратузилмага ҳам сармоя киритиш ниятида.
Маълумот ўрнида, 5 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги ҳар қандай келишув спорт жамоаси учун рекорд нарх бўлсада, клубнинг амалдаги эгаси Глейзерлар оиласи клубни 6 миллиард фунт стерлингга баҳолаган.
LiveБарчаси