Қатар Путиннинг қарорини тўғри тушуняпти
Олам
−
26 Март 2022
27297Россиянинг газ учун рублда тўлаш талаби ҳарбий вазиятга муносабат бўлиб, узоқ муддатли шартномаларга таъсир қилиши даргумон. Бу ҳақда Қатар давлат Энергетика вазири Саад ал-Кааби Доҳадаги форумда маълум қилди.
“Бу (газ учун рублда тўлаш талаби – таҳр.) ҳарбий вазиятга асосланган реакция, менимча, мазкур талаб узоқ муддатли шартномаларни ва биз қилаётган ишларни ўзгартирмайди”, дейди ал-Кааби.
Унинг таъкидлашича, Европадаги рус газини бир кунда бошқа ишлаб чиқарувчилар газига алмаштиришнинг иложи бўлмайди, бунинг учун беш-етти йил керак.
Украина инқирози бошланишидан олдин Қатар 2027 йилга бориб ўз қувватини йилига 126 миллион тоннага оширгандан сўнг, Европага 60 миллион тонна суюлтирилган газ етказиб беришни кутган. Саад ал-Каабининг сўзларига кўра, Қатар АҚШ чақириғи билан ЕИга қўшимча таъминот етказиб беришда иштирок этишга тайёр , бироқ айни пайтда унинг суюлтирилган газ экспортининг 85 фоизи асосан Осиё давлатлари билан тузилган узоқ муддатли шартномалардир.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин дўст бўлмаган мамлакатларга табиий газ етказиб бериш учун тўловларни рублда қабул қилишга кўрсатма берганди. Унга кўра, Россия томонининг эндиликда Европа Иттифоқи ва АҚШга маҳаллий товарларни доллар ва еврода етказиб беришидан маъно йўқ.
“Шунинг учун, МЕН дўст бўлмаган давлатларга етказиб берилаётган табиий газимиз учун тўловларни қисқа вақт ичида Россия рублига ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қарор қилдим”, дея таъкидлаган Путин.
Президентнинг қўшимча қилишича, Россиянинг дўст бўлмаган давлатлар билан газ ҳисоб-китоблари рублга айлантирилгач, хорижий истеъмолчилар зарур операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиши керак. Яъни газ сотиб олишни хоҳлаган давлат аввало Россиядан рубль олиши лозим.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь