Қатар мундиал антирекордини ўрнатди

Спорт 5240
image

Кеча, 20 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида мезбонлар Эквадор терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Қатар терма жамоаси рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўлламади. Натижада Қатар Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида мағлубиятга учраган илк мезбон жамоа сифатида тарихда қолди. 

Шу ўринда Жаҳон чемпионатларида илк ўйинлар натижаларини эслатиб ўтамиз:
ЖЧ–2018: Россия – Саудия Арабистони – 5:0;
ЖЧ–2014: Бразилия – Хорватия – 3:1;
ЖЧ–2010: Жанубий Африка – Мексика – 1:1;
ЖЧ–2006: Германия – Коста-Рика – 4:2;
ЖЧ–1970: Мексика – СССР – 0:0;
ЖЧ–1966: Англия – Уругвай – 0:0;
ЖЧ–1950: Бразилия – Мексика – 4:0.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, турнир 21 ноябрь куни Сенегал – Нидерландия учрашуви билан бошланиши керак эди. Аммо маҳаллий аҳолига анъанавий байрам қилиб бериш учун учун старт олдинга сурилди. 

Маълумот ўрнида, Қатар ўз тарихида илк марта футбол бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашмоқда.

Муштарий Ғаниева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 3
t
×