Қатар қилган ишни Ўзбекистон қилолмайдими?

Интервью 7882

Кўпчиликка маълум, Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсуми мамлакатдаги стадионларнинг тайёр ҳолатда эмасликлари сабаб кечроқ бошланган эди.

Хабарингиз бор, 2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатига Қатар давлати мезбонлик қилади. Шу боисдан қатарлик амирлар чемпионат давомида стадионларнинг чимини 24 соатда алмаштириб, шу вақт ичида ўйинга тайёр ҳолатга келтириб бера олишлари ҳақида бонг уришди. 

Хўш, Ўзбекистон Қатар амалга бир кунда амалга ошира оладиган ишни нега 5 ёки 6 ойда ҳам уддалай олмаяпти? QALАMPIR.UZ мухбири томонидан берилган ушбу саволга ПФЛ раҳбари қуйидагича жавоб берди:

“Қатар айтаётган нарсани яъни чимни биз ҳам 24 соат ичида янгилай оламиз. Лекин, у 1 ойлик бўлади ёки 10 кунлик бўлади. Ундан охири 10 йилга етадиган майдон чиқмайди. Биз ҳам топа оламиз. Керак бўлса ҳаммасини бир кунда қилиб ташлаймиз шу нарсани. Лекин бизга сифатли бўлиб, ундан клублар 8 ёки 10 йил фойдалана оладиган майдонлар керак.

Тўғри айтдингиз Қатар бир кунда амалга ошира олади деб. Лекин бу жуда катта маблағга бориб тақалади. Биз ҳам Про лигадаги клубларнинг майдон чимин ҳам бир кунда алмаштир ташласак бўлади. Лекин бизга сифат керак. Бизда ҳар йили майдоннинг чимини алмаштириш учун клубларда етарли маблағ йўқ.

Ҳозирда Европада чимлар чиққан, яъни 50 фоизи сунъий 50 фоизи табиий майсалардан иборат. Бизда ҳам шуни қўлласа бўлади. Бу камида 1 млн - 2млн евродан кам эмас. Лекин биз шуни хоҳлаяпмизки, бироз кутсак ҳам чимни ҳолати яхши бўлсин ва узоқ вақт хизмат қилсин”, дея жавоб берди Ғофуров.

Мазкур интервьюни тўлиқ шаклда YouTube’даги саҳифамизда кўришингиз мумкин.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3.9