Қатар амири Неймардан қутулмоқчи

Спорт

image

Қатар амири ҳамда Франциянинг ПСЖ футбол клубига эгалик қилувчи Тамим бин Ҳамад Ал Тани жамоасининг бразилиялик “эркатой” футболчиси Неймар билан боғлиқ доимий муаммолардан чарчаган. Шунингдек, Неймарнинг отаси клуб раҳбарияти билан яхши муносабат ўрнатмаган. Бразилиялик футболчи эса мунтазм  равишда жароҳатларини даволаш билан банд. Буларнинг барчаси Париж жамаоси раҳбарларига хуш келмаяпти. Бу ҳақда франциялик журналист Ромен Молина хабар берди.

Парижликлар Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида "Реал Мадрид"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Қатар амири Неймарни ПСЖга ЕЧЛ ютиш учун олиб келганди. Бразилиялик  Францияга келганига 5 йил бўлди, бироқ Париж клуби ҳануз ушбу мусобақада зафар қучгани йўқ. 

ПСЖ 2017 йили Неймар учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган эди. Бироқ ҳозирда 30 ёшли футболчи учун ҳеч ким бунчалик кўп пул тўламайди. Буни Париж клуби раҳбарлари ҳам яхши англаб турибди. Шунинг учун улар ҳужумчисини 100 миллион еврога ҳам сотишга тайёр.

Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. “Тransfermarkt” портали Неймарни 90 миллион еврога баҳолаган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг