Қатар амири Неймардан қутулмоқчи

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби жорий йилнинг ёзида Неймар Жуниорни сотмоқчи. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 30 ёшли бразилиялик футболчи жамоага эгалик қилувчи Қатар Амирининг тўғридан-тўғри буйруғи билан трансферга қўйилади. Шунингдек, Неймарнинг кетиши эҳтимоли ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги 100 миллион евролик шартнома имзоланиши билан боғлиқ.

Бироқ Неймарнинг сотилиши ПСЖ учун осон кечмайди. Сабаби бразилияликнинг нархи ҳаддан ташқари қиммат. Қолаверса, Неймарни сотиб оладиган клуб ўзига катта бош оғриғи орттириши мумкин. Чунки Неймар ҳеч қачон камтарлиги ва одоби билан ажралиб турмаган. Маълумотларга кўра, (Мбаппенинг янги шартномасигача) Неймар Лионель Мессидан кейин жамоада энг кўп маош олувчи иккинчи футболчи бўлган. У ҳафтасига 580 000 евро маош олади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Неймар ПСЖ таркибида 28 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг