Қатар Амири бир вақтнинг ўзида 2 гигант клубга эгалик қилмоқчи
Спорт
−
11 Февраль 2023
7338Қатар Амири, ПСЖ футбол клуби эгаси Тамим бин Ҳамад ал-Таний “Манчестер Юнайтед”ни ҳам сотиб олмоқчи ва бир вақтнинг ўзида 2 гигант жамоага эгалик қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Sports.ru” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, UEFA қоидаларига биноан, бир мусобақада тўқнаш келиши мумкин бўлган клубларга бир киши эгалик қилиши учун рухсат берилмайди. Масалан, Чемпионлар лигасида бу ҳолат юз бериши мумкин. Бироқ Қатар Амири UEFA’га ечим сифатида “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ клубларини бир хил ташкилот ҳамда ходимлар бошқармаслигини кўрсатмоқчи.
Маълумот ўрнида, Европа лигаси иштирок этаётган клублар орасида ҳам бир ташкилотга тегишли бўлган жамоалар мавжуд. Масалан, “Зальцбург” ва “Лейпциг” клубларининг ҳар иккиси ҳам битта корпорацияга тегишли. 2018 йил Европа Лигаси доирасида ушбу клублар ўзаро тўқнаш келган. Бу эса Қатар Амири фойдаланмоқчи бўлган фактор ҳисобланади.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси