Қатар АҚШда ҳарбий авиабаза қуради – ОАВ

Олам

image

АҚШ Қатарга Айдахо штатидаги Маунтин-Хом ҳарбий-ҳаво базасида ўзининг F-15 қирувчилари ва учувчиларини тайёрлаш учун авиабаза иншооти қуришга рухсат берган. Бу ҳақда кеча, 10 октябрь куни ўз манбаларига таяниб, “Axios” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ушбу келишув бир неча йил давомида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг муҳокамаси собиқ АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти давридаёқ бошланган. Қатар томонидан қуриладиган иншоот АҚШ ҳарбий базаси ҳудудида жойлашади ва АҚШ юрисдикциясига бўйсунади.

“Axios”нинг ёзишича, келишувнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Қатар янги ҳарбий-ҳаво объектини нолдан бошлаб қуради.

“Мамлакатнинг текис чўл рельефи сабабли Қатарнинг учувчиларни тайёрлаш имкониятлари чекланган. Шу боис, турли табиий шароитларда ва об-ҳавода машғулот ўтказиш истаги АҚШ ҳудудида база қуриш ғоясини юзага келтирган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Қатар хавфсизлигини кафолатлашга ваъда берувчи фармонни имзолаб, унга қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум Қўшма Штатларга қилинган таҳдид сифатида баҳоланиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Қатар Айдахо ҳарбий авиабаза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг