Қашшоқлик 22 йил ичида биринчи марта глобал миқёсда ўсди
Олам
−
06 Январь 2021
55052020 йилда ўта қашшоқлик 22 йил ичида биринчи марта глобал миқёсда ўсди. Бу ҳақда бугун, 6 январь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш тинчлик ва барқарорликни сақлашга бағишланган видеоанжуман шаклидаги БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши сўз очди.
Бош котиб коронавирус пандемияси бир қатор салбий тенденцияларни кучайтирганини таъкидлади.
“2020 йилда 22 йил ичида биринчи марта ҳаддан ташқари қашшоқликнинг ўсиши кузатилди. Мўрт вазиятда ва можаролар шароитида иқтисодий фаолликнинг пасайиши қўшимча равишда 18-27 миллион кишини қашшоқликка олиб келиши кутилмоқда”, дейди у.
Гутерриш, шунингдек, гендер тенгсизлиги тобора чуқурлашиб бораётганини урғулади. Унинг фикрича, дунё инклюзив ривожланишнинг асосий омили сифатида иш билан банд бўлган аёллар нисбати бўйича ўнлаб йиллар орқага қайтган.
"Агар биз қашшоқлик ва можаролар даврини бузмоқчи бўлсак, бизга Барқарор ривожланиш мақсадларида мустаҳкамланган иккита принципга асосланган янада шижоатли ёндашув керак", дейди Бош котиб.
Унга кўра, принциплардан бири – бу ўзаро боғлиқлик. Барқарор ривожланмасдан тинчлик ва тинчлик бўлмасдан барқарор ривожланиш бўлмайди
Иккинчиси – дахлдорлик. "Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик" мажбурияти бизнинг барқарор ривожланишимизга кўмаклашиш ва зиддиятларнинг олдини олиш ва уларни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларимизнинг марказида бўлиши керак”, дейди Гутерриш.