Қашқадарёнинг янги ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият 13184
image
-

Улуғбек Йўлдошевич Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Узоқов 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 

У Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Маълумот учун, эндиликда вилоят ҳокимининг 2 нафар биринчи ўринбосари мавжуд. Эркаев Нодир - вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 ноябрь куни 2019 йилдан бери Қашқадарё вилоятини бошқариб келаётган Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Мурод Азимов тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 571
Рейтинг: 3
t
×