Қашқадарёнинг тоғли қишлоғида ёғган қор қарийб 1 метрга етди
Жамият
−
31 Январь
17676Шаҳрисабз туманидаги “Кўл” қишлоғида ёғган қорнинг қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган қишлоқда 5 кундан буён қор ёғмоқда.
Қайд этилишича, туман ҳокимлиги томонидан ёқилғи захираси шакллантирилиб, қишлоқ аҳолиси туман марказидан узилиб қолмаслиги учун йўллар махсус техникалар ёрдамида мунтазам қордан тозаланган.
“Бу вазият аҳолининг турмуш тарзига салбий таъсир этаётгани йўқ. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилиб, етарли миқдорда арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Ижтимоий соҳа объектлари ҳам барқарор ишламоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь