Қашқадарёлик эркак депутат уни калтаклатганини иддао қилди. ИИБ ҳолатга муносабат билдирди
Crime
−
28 October 2021 9945 1 minute
Ижтимоий тармоқларида чироқчилик фуқаро Э.Ф.нинг видеомурожаати тарқалди. Унда фуқаро унинг уйига шу туман кенгаши депутати М.Ў. бошчилигида бир нечта шахслар бостириб келгани ҳамда улар Э.Ф.ни уриб, тан жароҳати етказгани айтилган.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур мурожаат бўйича муносабат билдирди.
Унга кўра, Чироқчи тумани ИИБга туманнинг “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Э.Ф. 2021 йил 14 октябрь куни соат 16:00 ларда қишлоқдоши М.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва унга тан жароҳати етказгани юзасидан ариза билан мурожаат қилган. М.А.нинг аризаси 2021 йил 15 октябр куни Чироқчи туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.
Жанжал вақтида М.А. Э.Ф.ни бурун соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28