Қашқадарёга 1 млрд долларлик сармоя киритилади

Жамият

image

2024 йилда Қашқадарё вилоятига 1 миллиард АҚШ доллари тўғридан тўғри инвестиция жалб қилинади. Бу ҳақда Президент Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган Қаршидаги йиғилишда маълум қилинди.

Айтилишича, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.

Йиғилишда Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти борлиги айтилган. Масъулларга гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилган.

"Бундан ташқари, Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг