Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 450 кг номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

Жамият 14202
image

Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган 450 килограмм миқдоридаги истеъмолга яроқсиз номаълум ҳайвон гўшт тўхтатиб қолиниб, ёқиб юборилди. Бу ҳақда ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Косон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Қашқадарё-Тошкент йўналишида “Арабхона” МФЙда яшовчи фуқаролар М.Т. ва Б.Р.лар Gentra автомобилида Косон туманидан Тошкент шаҳрига истеъмолга яроқсиз бўлган, суягидан ажратилган 450 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетаётгани аниқланиб, тўхтатилган.

Ушланган истеъмолга яроқсиз маҳсулот Ветеринария ходимлари билан ҳамкорликда йўқ қилиниб, тўпланган ҳужжатлар туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига топширилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 461
Рейтинг: 3
Теглар
t
×