Қашқадарёдаги пахса деворли мактаб филиаллари ўрнига янги бинолар қурилади

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг турар жойга талаб юқори бўлган ҳудудларида муҳтож аҳоли учун 5 қаватли энергия тежамкор уйлар қурилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектр йиғилишида айтиб ўтди.

Йиғилишда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, автомобиль йўлларини таъмирлашга оид масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 миллиард сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи эса тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.

Йиғилишда Қарши шаҳридаги 42-мактаб, шунингдек, туман марказларидаги биттадан шундай муассаса негизида ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.

Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бошланган ислоҳотларни самарали ташкил этиш, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш долзарб масала экани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг