Қашқадарёдаги колонияда маҳкум миллионлаб қалбаки пул чиқариб сотгани аниқланди
3-саҳифа
−
19 Октябрь 2022
14331Қашқадарёда маҳкум 500 миллион сўм қалбаки пул босиб чиқаргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги жазони ижро этиш манзил-колониясида маҳкум Ғайбуллаев қарийб ярим миллиард сўм қалбаки пулни босиб чиқарган.
Жорий йилнинг 12 октябрь вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Косон туманида яшовчи фуқаро Турдиев 500 миллион сўм қалбаки пулни 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлгани аниқланган.
Маълумотларга кўра, айбланувчи Турдиев қалбаки пулларни жазони ўтаётган маҳкум Ғайбуллаевдан олган. Турдиевга пулни маҳкумнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди етказиб берган.
Маҳкумнинг сўзларига кўра, у қалбаки пулларни манзил колонияда принтер ёрдамида чиқарган. Маълум бўлишича, унинг озодликка чиқиши учун 3 ой қолган.
LiveБарчаси