Қашқадарёдаги бозорда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
07 Июнь 2023 9142 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган бозорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь