Қашқадарёдаги боғчага янги мудира тайинланиши ортидан жанжал келиб чиқди (видео)
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2022 16616 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабгача таълим муассасалардан бирида ўзаро низо сабаб собиқ боғча мудираси хушидан кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат тахминан 10:20 да Миришкор туманида 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида туман ҳокимлиги томонидан директор тайинлаш йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган.
Шу муносабат билан боғчага “Жейнов” маҳалласидан фуқаролар келганда мактабгача таълим ташкилотининг собиқ директори А.Ш.нинг қон босими кўтарилиб кетиб, соғлиги ёмонлашган.
Ушбу жараёнда ўртадаги тушунмовчилик сабаб фуқаро А.Н. А.У.ни итариб юборган. Ҳолат шу куннинг ўзида Миришкор туман ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилган.
Аммо баъзи ижтимоий тармоқларда собиқ мудиранинг ўғли ва қизи боғча мудиралигига янги номзодни ота-оналар кўз ўнгида шу аҳволга солгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси