Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Local

image

Бугун, 21 июнь куни Қашқадарё вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Манбага кўра, 21 июнь куни соат 13:51 (гринвич бўйича 08:51) да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида зилзила қайд этилди. Зилзила эпимаркази Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган. Унинг координаталари 39,03 градус шимолий кенглик 66,98 градус шарқий узунликка эга.

Шунингдек, зилзила магнитудаси 3,4 баллга, чуқурлиги 5 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 313 километр жанубий-ғарбда жойлашган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends