Қашқадарёда “зам ҳоким” ва бозор раҳбари калтакланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида бозор кўчирилиши ортидан фуқаролар ва Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида можаро келиб чиққани айтилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қамаши туманидаги “Файз” деҳқон бозори атрофида жорий йилнинг 2 январь куни соат 10:30 ларда Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари ва бозор раҳбари ободонлаштириш ишларини назорат қилаётган эди. Бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида экскаватор ишлаётган вақтда фуқаролар сабабсиз жанжал чиқарган.

Жанжал вақтида фуқаролар З.Т. ва Н.Б. ҳоким ўринбосарини қасддан бир неча маротаба уриб, экскаватор машинаси ойнасини тош билан синдирган. Шунингдек, бозор раҳбарига тегишли Nexia 2 русумли автомашинага зарар етказиб, фуқароларни фаол қаршилик кўрсатишга жалб қилган.

Воқеа жойига Қамаши туман ИИБ ходимлари келиб, фуқароларни тинчлантириб, жамоат тартибини сақлашга эришилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлим томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик, ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг