Қашқадарёда йўлни асфальт қилаётган ишчи ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг “Йўлларидан фойдаланиш” Унитар корхонаси Йўл бўлимининг 50 ёшли ходими меҳнат фаолиятини олиб бораётган вақтда ЙТҲга учраб, вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.  

Воқеа 2021 йилнинг 27 декабрь куни соат 19:00 да вилоятнинг Нишон туманида содир бўлган. Шу туманнинг Ширинобод МФЙда яшовчи П.Т. Nexia русумли автомобилида катта тезлик билан ҳаракатланиб келиб, асфальтлаштириш ишларида иштирок этаётган ишчи С.И.ни уриб кетган. С.И. олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Қашқадарё вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси юз берган ҳолат бўйича Telegram саҳифасида муносабат билдириб, воқеа соат 19:00 да эмас, балки 18:30 лар атрофида юз берганини айтиб ўтган. Маълум қилинишича, марҳум ишчи жорий таъмирлаш ишларини тугатиб, уйига қайтаётганда ЙТҲга учраб, вафот этган.

Ушбу ҳолатда расмийлар томонидан берилган муносабат бир-биридан кескин фарқ қилмоқда. Қайси муносабат ҳақиқатга яқинлиги эса ҳозирча тушунарсиз.

Илёсбек Махмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг