Қашқадарёда ЙПХ ходимининг ишига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
14 Декабрь 2021
5148Қашқадарёда йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатган фуқарога суд томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Чироқчи тумани ҳудудида тезликни меъёридан оширган транспортларни қайд этувчи махсус мослама билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб борган ЙПХ ходимига ҳайдовчи Ш.А. эътироз билдирган. Оқибатда тортишувли ҳолат юзага келган.
“Вазият кескинлашиб, атрофда фуқаролар тўпланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланди ва ҳолат 13 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида ўрганиб чиқилди”, дейилади хабарда.
Суд натижаларига кўра, фуқаро Ш.А. Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 195-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь